$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Нукусда камчиликлар аниқлан кўп қаватли турар жой деворлари бузиб ташланди

Нукусда камчиликлар аниқлан кўп қаватли турар жой деворлари бузиб ташланди

Нукус шаҳри Татибаев кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли турор жой биносида камчиликлар аниқланиб, бинонинг деворлари қайта тиклаш учун бузиб ташланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур объектнинг лойиҳа ҳужжатлари “Арх энерго проект” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган, қурувчи эса «Нукус Шахзода Афруз» МЧЖ. Қурилаётган 5 қаватли кўп зонали турор жой биносининг қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси аниқлаган.

“Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бинода олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилиб, турор жой биносининг деворлари қайта тиклаш учун бузилмоқда”, дейилади вазирлик матбуоти хабарида.

Теги :
Jamiyat