$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

2022 йил 10 мингдан ортиқ битирувчи олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

2022 йилда 11 275 нафар битирувчи олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳозирда мамлакатимиздаги халқ таълими тизимига қарашли умумтаълим мактаблари сони 10 104 тани ташкил этади.

Мазкур таълим муассасаларида:

6,4 млн. нафар ўқувчи таҳсил олади;

509 мингдан ортиқ ўқитувчилар фаолият юритади.

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини 920 498 нафар битирувчи тамомлади. Шундан:

530 249 нафар ўқувчига 9-синфни тугатганлик тўғрисида;  

390 249 нафар ўқувчига 11-синфни тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар топширилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 11 275 нафари, жумладан:

9 370 нафар иқтидорли битирувчиси — олтин медаль;

1 905 нафари — кумуш медаллар билан тақдирланди.

Теги :
Жамият