$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+34
Кечаси   +21°

Бир кечада 168 кишида COVID-19 аниқланди: 161 таси Қашқадарёда

коронавирус аҳолида

2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168 тага кўпайиб, 10 838 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 161 таси Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда 3 986 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.