$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 12 мингга яқинлашди

коронавирус

2020 йил 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159 тага кўпайиб, 11 723 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида ҳамда яна 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида, 17 нафари Навоий вилоятида ва 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 7 287 нафари соғайган.

Ҳозирда 4 384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.