$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+287. Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар 23 мингга яқинлашди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 30 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 287 тага кўпайиб, 22 872 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 12 937 нафари (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat