$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Бектемир туманидаги ЙПХ постида “Нексия” русумли автомобилдан 300 флакон “Тропикамид” топилди

Тропикамид

Бектемир туманидаги ЙПХ постида ИИББ ходимлари томонидан 300 флакон “Тропикамид” топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 1 сентябрь куни соат 00.10 да Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ постида 32 ёши Андижон вилоятилик Элдорбек К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль тўхтатилди. Автомобилнинг йўловчи ўриндиғида коробка турган эди. Текширув давомида коробка ичидан 300 флакон “Тропикамид” топилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Маълумот учун, ушбу дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Рецепциз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018-йил 22-октябрдаги 50-сон буйруғига кўра, шифокор рецепти асосида берилиши белгиланган.