$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Франция байроғи ювиш учун ечиб олинган” — Намангандаги меҳмонҳона маъмурияти (+видео)

Аввал хабар берилганидек, ижтимоий тармоқларда Франциядаги воқеалар ортидан ижтимоий тармоқларда ушбу мамлакатга қарши кампания авж олиб кетди.

Хусусан, куни кеча ижтимоий тармоқларда “GRAND SHERDOR” меҳмонхонаси маъмурияти меҳмонхона олдида кўтарилган Франция байроғи олиб ташланиши нотўғри талқин қилиниб, сўнгги воқуаларга боғлашга уринишлар бўлди.

“GRAND SHERDOR” меҳмонхонаси бошқарувчиси Комилжон Бегматовнинг Uz24 га маълум қилишича, бу ерда ҳеч қандай ноўрин ҳатти ҳаракатлар йўқ.

28 октябрь куни соат 13:20 да мехмонхона олдидаги жами 7 та байроқ, жумладан, Ўзбекистон байроғи ҳам ечиб олинган. Шу куни соат 16:30 да байроқлар ювиб, дазмолланган ҳолда қайта жойига илинган.

Маълум қилинишича, ҳар ой якунида меҳмонхона олдидаги байроқлар ечиб олиниб, ювиб, дазмол қилиб, жойига илиб қўйилади. Бу меҳмонхона учун одатий жараён ҳисобланади.

“Мен буни нотўғри талқин қилишлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмабман, сабаби биз байроқларни мунтазам ювиш учун бериб келамиз. Франция байроғи биринчи устунда туради. Табиийки, навбати билан бир бошдан ечилади. Расмга олган шахс фақат Франция байроғи ечилаётганини кўрган, холос. Ўзингиз ўйланг, агар бирон давлатга борсангиз-у, Ўзбекистон байроғи кир ҳолатда эканини кўрсангиз жаҳлингиз чиқмайдими? Келган меҳмонларнинг ҳам ҳурмат-иззатини жойига қўйган ҳолда, байроқлар ҳамиша тоза туришини таъминлашимиз керак”, дейди К. Бегматов.

Шунингдек, у журналист ва блогерларни байроқлар ўз жойида эканлигига бевосита гувоҳ бўлишлари учун меҳмонхонага таклиф қилди.

Теги :
Jamiyat