$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Bankir kitobxon”ғолиблари аниқланди

mkbank-kitobxon

Хабарингиз бор, банк ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги танлов ҳам 2 босқичда ташкил қилиниб, онлайн тест ва савол-жавоб (Зоом орқали) шартларидан иборат бўлди.


Танловда жами 400 нафардан ортиқ банк ходимлари иштирок этишди. 1-босқич натижаларига кўра жами 21 нафар ходимлар 2-босқичга ўта олишди.


Иккала босқичдан ҳам муваффаққиятли ўтиб, тестни тўғри ва тез бажариб, савол-жавоблар шартида барча саволларга аниқ жавоб берган ва “Энг яхши китобхон” танловида ғолибликни қўлга киритган ходимларлар:


1-ўрин: Абдурахмонов Жалолиддин Тармоқларни бошқариш департаменти Банк стандартлари гуруҳи бош мутахассиси

2-ўрин: Ярашева Гулноза Алоқа маркази етакчи мутахассиси

3-ўрин: Ярматов Фаррух Сурхондарё вилояти Жарқўрғон филиали Ижтимоий кредитлар шўбаси шўба мудири


Эслатиб ўтамиз, ғолиблар Мустақиллик байрами арафасидаги табдирда қуйидаги ютуқли сертификат билан тақдирланади:

1-ўрин учун 3 миллион сўм пул мукофоти;

2-ўрин учун 2 миллион сўм пул мукофоти;

3-ўрин учун 1 миллион сўм пул мукофоти.


Барча иштирок этган ходимларга миннатдорчилик билдирамиз ва ҳаммани 3-босқичда кутиб қоламиз! 


Банк Ахборот хизмати


Реклама