$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

«Ипотека-банк» АТИБ акциядорлари диққатига!

ипотека банк

 

Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уйда жойлашган «Ипотека-банк» АТИБ, 2022 йил 27 июль куни соат 1100 да, масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати орқали банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши интернет орқали онлайн режимда, масофадан туриб йиғилишни олиб бориш имконини берувчи http://evote.uz/ манзилидаги “eVOTE” – Электрон овоз бериш хизмати ёрдамида ўтказилади. 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ: 

2022 йил учун “Ипотека-банк” АТИБ ташқи аудиторини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.

§ Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2022 йил 30 июнь.

§ Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 21 июль.

§ Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.ipotekabank.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz/ платформаси орқали танишишлари ёки cenbum@ipotekabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишлари мумкин.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш http://evote.uz/ сайтида интернет орқали уларнинг электрон овоз бериш хизматидан фойдаланган ҳолда йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида электрон хабарнома олинган пайтдан бошлаб амалга оширилади. 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш шартлари билан http://evote.uz/ манзили бўйича электрон овоз бериш хизмати орқали (тел.:+998 90-006-77-44) танишишингиз мумкин. 

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78)147-67-17, 150-89-16.