$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди камида 60 фоизлик қарз юкидан қутилмагунингизча кредит берилмаслиги мумкин

Чекка ҳудудларга ишлашга борган кадрларга ёрдам пули ва компенсация тўланади

Марказий банк бошқарувининг “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 Кредитларни қайтара олмаслик эҳтимоли

Қайд этилишича, сўнгги йилларда кредитлаш ҳажмларининг ошиб бориши натижасида аҳоли ўртасида юқори қарз юки шаклланиши динамикаси кузатилмоқда. Аҳолига тақдим этилаётган кредитлар қолдиғи ҳамда қарз юкининг тез суръатларда ўсиши кредит таваккалчиликлари кўпайишига, шунингдек қарздорларнинг кредитларни қайтара олмаслик эҳтимолининг ошишига сабаб бўлади.

Халқаро амалиёт

Халқаро амалиётга мувофиқ, молиявий барқарорликка хавф солувчи мазкур омилни камайтириш мақсадида, одатда, регуляторлар томонидан қарз юкига нисбатан тўғридан тўғри макропруденциал ҳамда билвосита пруденциал чоралар қўлланилади.

Қарз юки кўрсаткичи

Мазкур ҳужжат лойиҳасида белгиланган ўзгартириш ва қўшимчалар юқори қарз юкини камайтиришга қаратилган макропруденциал чораларни кўзда тутиб, уларга мувофиқ қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратилаётганда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи:

2024 йил 1 июлдан бошлаб 60 фоиздан;

2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, лойиҳага кўра қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг энг кўпи билан 15 фоизи жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичини инобатга олмаган ҳолда шаклланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, қарз юки кўрсаткичи қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошганда (17 миллион сўм) ҳисобланади. Мазкур норма белгиланган банд ўз кучини йўқотган деб топилмоқда.

 36 ойга тенг миқдорда тақсимланади

Шу билан биргаликда, кредитнинг тўловлар муддати 36 ойдан ошганда, графикда назарда тутиладиган барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда тақсимланиши белгиланмоқда. Бундан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан таълим кредитлари мустасно.

Шу билан биргаликда, ипотека кредитини сўндириш графиги бўйича тўловлар муддати 120 ойдан ошганда, графикда назарда тутиладиган барча тўловлар ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида 120 ойга тенг миқдорда тақсимланиши белгиланмоқда, бундан давлат дастурлари доирасида ажратилган ипотека кредитлари мустасно.

6 ой давомида олган доимий тарздаги даромадлари ўрганилади

Бундан ташқари, қарз юки ҳисоб-китобида қарз берувчи қарз олувчи даромадлари, шу жумладан норасмий даромадлари миқдорини тўғри ҳисоблаш мақсадида уларнинг 6 ой давомида олган доимий тарздаги даромадларини акс эттирувчи маълумотлардан фойдаланиши қайд этилмоқда.

Ўз навбатида, кредитлар “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида ажратилганда ушбу низом талаблари татбиқ этилмаслиги белгиланмоқда.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot