$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Air Arabia Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди

AIR ARABIA Ўзбекистонда парвоз қилишга рухсат олди

БАА авиакомпанияси Air Arabia Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC" компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилган.

Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

Теги :
Жамият