$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилади. Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилади. Депутатлар конун лойиҳасини маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисида халқ вакиллари, депутатлар «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Қонун лойиҳаси, қизғин муҳокамалардан сўнг, иккинчи ўқишда қабул қилинган. 

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар кўзда тутилган. Хусусан, Жиноят кодексининг амалдаги таҳририда фақат ёш болани парвариш қилаётган аёлнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Мазкур қонун лойиҳасида эса, ёш болани парвариш қилаётган шахснинг, яъни аёл ёки эркакнинг меҳнат ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик ҳақидаги янги модда билан тўлдириш таклиф этилган.

Депутатларнинг таъкидлашича, лойиҳага киритлаётган нормалар билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин қизларнинг – етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш юзасидан даъволари давлат божидан озод қилинади. Ички ишлар органлари томонидан хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилади, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тизими яратилади. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг такроран ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик чоралари кўрилади. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан хотин-қизлар ва эркакларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилади.

Теги :
Jamiyat