$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «Festival Women's Trophy»да 2-ўринни олди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «Festival Women Ўзбекистон аёллар терма жамоаси

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Анталя шаҳрида ташкил этилган «Festival Women's Trophy» халқаро турнирида иштирок этди. 17 февралдан бошланган турнир кеча ўз ниҳоясига етди. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча Россиянинг амалдаги чемпиони — ЦСКАга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиннинг 13-дақиқасида Нилуфар Қудратованинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади. 

Мазкур гол эса ўйин сўнггига қадар ягоналигича қолди. Шундай қилиб, Ўзбекистон аёллар жамоаси 6 очко билан халқаро мусобақада 2-ўринни эгаллашди. Нигерия эса 9 очко билан ғолибликни қўлга киритди. 

Маълумот учун, аввалги турларда ҳамюртларимиз Экватор Гвинеясини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Нигерия терма жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият