$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент метрополитенида аёл ўзини поезд остига ташлади (+видео)

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд релсига ётиб олгани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа 2020 йилнинг 28 декабр куни соат 21:23ларда Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” номли бекатида содир бўлди. Унда 1982 йилда туғилган фуқаро (аёл киши) қасддан ўзини яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олган. Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинган.

Аёл жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган. Кейинчалик у депрессия ҳолатида бўлганлиги ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этганлиги аниқланган. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Аёлни бундай қилишга мажбур қилган сабаблар ҳозирча очиқланмаяпти.

Теги :
Jamiyat