$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Наманганлик аёл икки боласи ва ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилди. Аёл ўлимидан олдин хат қолдирган

Наманганлик аёл икки боласи ва ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилди. Аёл ўлимидан олдин хат қолдирган

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 октябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган “Эски ер” сув омборидан 3 нафар одам жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғининг маълум қилишича, 2020 йил 26 октябрь куни соат 17:00 ларда Янгиқўрғон тумани, Навкент маҳалласида яшовчи аёл Н.Ғ. (1984 й.т., судланмаган, уй бекаси) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2,0 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган.

Сўнг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан тумандаги “Янгиқўрғон эски ер” сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.