$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этишни таклиф қилди

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этишни таклиф қилди «Атлетико Мадрид»

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси  Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди.

Делегация вакиллари Испания томонга Ўзбекистон Президенти томонидан 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилгани, мамлакатимизда аҳолини спортга кенг жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда футболга стратегик спорт турларидан бири сифатида эътибор қаратилиши ҳақида батафсил маълумот беришди.

«Атлетико Мадрид» вакиллари ўз ўрнида хорижда очилган академиялари фаолияти, Ўзбекистон туризм салоҳиятини дунё бўйлаб футбол ишқибозларига танитишдаги маркетинг имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказишди.

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар ушбу ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини таъкидлаб, буюк тарихга эга юрт ёшларидан мамлакатни дунёга танитадиган спортчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Маълумот учун: «Атлетико Мадрид» профессионал футбол клуби 1903 йил ташкил этилган. Испания Ла Лигасида (олий лигасида) тўп сурувчи мазкур кулиб жорий йил турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Европа грандлари қаторига кирувчи ушбу клуб уйдаги ўйинларини Мадрид шаҳрида жойлашган 68 456 ўринли «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказади. Дунёнинг энг совриндор клубларидан бири ҳисобланган «Атлетико Мадрид»нинг ижтимоий тармоқларда юз миллиондан ортиқ кузатувчиси мавжуд.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият