$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент матбуот котиби Қуддусдаги вазиятга Ўзбекистоннинг позицияси ҳақида гапирди

Президент матбуот котиби Қуддусдаги вазиятга Ўзбекистон томонининг позицияси ҳақида гапирди                                                                                                                                                                                                                                                                                                                          Президент матбуот котиби Қуддусдаги вазиятга Ўзбекистон томонининг позицияси ҳақида гапирди

Сўнгги кунларда Фаластин – Исроил муаммоси яна кун тартибига чиқди. Ал-Ақсо масжидига исроил ҳарбийлариннг ҳужуми ортидан бошланган қарама-қаршилаклар тарафларнинг бир-бирига ракет ҳужумлари уюштиришларигача етиб борди. Жаҳон ҳамжамияти тарафларни муаммони тинч йўл билан хал этишга чорламоқда.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Миллий Матбуот марказидаги брифингда можарога Ўзбекистон томонининг позицияси ҳақида гапирди.

“Ўзбекистон томони Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олишидан қаттиқ хавотирда, томонларни зўравонликларга чек қўйиш, қон тўкилишини дарҳол тўхтатиш ва бу борадаги бор имкониятларни сафарбар қилиш керак деб ўйлаймиз.

Бундан ташқари, Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ва бошқа қадамжолар низодан аввалги ҳолатга қайтарилиши керак деб ҳисоблаймиз. Ва албатта, Фаластин – Исроил муаммоси халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, БМТнинг тегишли резолюциялари ва биз кўп йиллардан бери қўллаб-қувватлаб келаётган “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ечилиши керак деб ҳисоблаймиз”.