$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шота Арвеладзе «Пахтакор»дан кетганини эълон қилди

Шота Арвеладзе «Пахтакор»дан кетганини эълон қилди Шота Арвеладзе

"Пахтакор"нинг грузиялик мураббийи Шота Арвеладзе ўзининг "Instagram"даги саҳифасида клубдан кетганини маълум қилди.

Қўйилган постда шундай дейилади: "Уч йил ўтди. Бугун мен "Пахтакор" бош мураббийлигидан кетдим. Ўтказилган ажойиб, муваффақиятли, чиройли ва қизиқарли 3 йил ўтди. Мухлисларга, жамоага, футболчиларга, бошқа бизни қўллаб-қувватлаб келган барчага миннатдорчилик билдираман. Бобур Шодиев, Улуғбек Муҳамедов, Дмитрий Адисман ва "Пахтакор"га жамоани бошқариш имкониятини тақдим этишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Жамоага ёшларни жалб этишга интилдик, ўйин услубини ўзгартирдик. Клубга келажакда ҳам муваффақиятли одимини давом эттиришини ва доимо кучли бўлиб қолишини тилайман. Мен энди жамоа бош мураббийи эмасман, лекин доимо "Пахтакор" мухлиси бўлиб қоламан. Фаолиятимдаги ушбу саҳифа менга катта тажриба берди ва Ўзбекистондаги ҳаётим ажойиб тарзда ўтди. Биз жуда зўр жамоа бўлдик ва мен буни ҳеч қачон унутмайман", деб ёзади хайрлашув мактубини Арвеладзе.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat