$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги бош вазирига табрик йўллади

Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги бош вазирига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати хабар беришича, табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилганди.