$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ЎзПФЛ раҳбари “Арал ФК” ҳақида маълумот берди

ЎзПФЛ раҳбари “Арал ФК” ҳақида ахборот берди ЎзПФЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида ПФЛнинг бир гуруҳ ходимлари Нукусга борганлиги, у ердаги футбол тузилмаси ҳамда “Арал ФК” ҳақида маълумот берди. “Ва ниҳоят Арал ФК масаласида жиддий бош қотирилаётгани биз учун қувонарли. ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Арал масаласини муҳокама қилиш учун Нукусга борди.

Биз биринчи галда Турон стадионини кўздан кечирдик. Стадион қайта таъмирлашга муҳтож. Майдон қопламасини ўзгартириш талаб этилади. Шунингдек, кийим алмаштириш хоналари, ОАВ учун шароитлар масаласи, ҳакамлар хоналари, телетрансляция каби масалаларда қатор ишлар қилиниши зарур. Клуб учун моддий-техник база керак, академияни шакллантириш муҳим.

Нукусда Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев билан, эртасига эса Жуқори Кенгаш раиси Мурат Камолов билан учрашдик. Бунда Арал футбол билан боғлиқ бир қатор режаларга ойдинлик киритиб олинди:

▪️ Турон стадионини капитал таъмирдан чиқариш масаласи;

▪ ️Турон стадиони қопламаси ФИФА талабларига жавоб берадиган сунъий газон билан алмаштирилиши масаласи (иқлим шароитидан келиб чиқиб, сунъий майдон ҳозирча энг афзал вариант);

▪️ Турон стадионига ёндош бўлган собиқ Маданият институти ўрнида Арал ФК учун спорт моддий-техник базасини шакллантириш масаласи (бунда асосий бинодан ташқари 2 та катта майдон, бассейн, тренажер зали, кичик майдонлар, медпункт ва ҳоказолар бўлади);

▪️ Арал ФК учун янги автобус харид қилиш масаласи;

▪️ Нукус шаҳридаги футбол маҳорат мактабини босқичма-босқич Арал ФК академиясига айлантириш масаласи.

Айни вақтда мазкур режаларни амалга ошириш ҳамда уларга моддий ресурслар ажратиш масаласини келишиб олиш учун иш Вазирлар Маҳкамасига оширилган”.

Спорт оламидаги қайноқ хабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat