$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«UzAuto Motors»нинг ОАВга босим бўлаётгани ҳақида берган баёноти ёлғон бўлиб чиқди. АОКА уларни огоҳлантирди

«UzAuto Motors»нинг ОАВга босим бўлаётгани ҳақида берган баёноти ёлғон бўлиб чиқди. АОКА уларни огоҳлантирди

«UzAuto Motors» АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қатор ОАВга босим ўтказилгани қайд этилган расмий баёнотидаги вазиятни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўрганиб чиқди. Бу ҳақда АОКА расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, АОКАнинг ушбу масалани ўрганиши натижасида «UzAuto Motors» АЖ тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмаган. Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди.

Ушбу масала юзасидан АОКА томонидан «UzAuto Motors» АЖга асоссиз маълумотни тарқатмаслик ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантириш киритилади.

Шунингдек, агентлик яна бир бор асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтади, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ОАВга тарқатилаётан маълумотларнинг асослилигини текширишни тавсия қилади.