$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ангренда 5 нафар номаълум шахс вагонларга ортилган кўмирдан ўғирламоқчи бўлишди

Ангренда 5 нафар номаълум шахс вагонларга ортилган кўмирдан ўғирламоқчи бўлишди

Ангренда номаълум шахслар ҳаракатланиб кетаётган вагонларда кўмирлардан ўғирламоқчи бўлишган. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, 17 ноябр куни усти ярим очик 50 та вагонларда кўмир махсулотлари “Aнгрен - Охангарон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва йўлда “Облиқ” темир йўл бекатида 4та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатини Aнгрен шахридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган. Вагонлар узилгандан сўнг харакат таркиби Охангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттириб кетган.

Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган. Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Охангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.