$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

«Андижон» ФК жаримага тортилди

«Андижон» ФК жарима интизом чорасини олди «Андижон» ФК

«Андижон» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланди. Бу ҳақида Профессионал футбол лигаси хабар берди. “«Андижон» футбол клуби футболчиси Фарҳод Мирахматов Cоcа Cола Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Андижон» – «Сўғдиёна» учрашувида иккита сариқ карточка олиб, қизил карточка билан майдондан четлатилган эди.

Футболчи навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган бўлсада, у У-21 биринчилигининг 20-турида «Бунёдкор У-21» жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган. Бу билан «Андижон» футбол клуби Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.19-бандини бузди. Унда қайд этилганидек, агар жамоа ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, унга техник мағлубият ёзилади, қўшимчасига, ЎФА Интизом кодексига мувофиқ жарима солинади. 

«Андижон У-21» жамоаси мазкур беллашувда мағлуб бўлганлиги сабабли учрашув натижаси (голлар, огоҳлантириш ва четлатишлар) ўз кучида қолди ва ЎФА Интизом кодексининг 5.34, 5.47-бандларига асосан «Андижон» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди” – дейилади хабарда.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият