$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда икки бошли илон топилди

Андижонда икки бошли илон топилди

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида икки бошли илон топилди. Бу воқеа 1 ноябрь куни содир бўлган.

Маълум қилинишича, ушбу икки бошли илонни кўрган фуқаро Улуғбек Муҳаммаджонов унинг оддий сув илон эканлигини, узунлиги йигирма сантиметрлар атрофидалигини айтган.

— Кўчада ўйнаб юрган болалар ушлаб олишибди. Қарасам, ҳали видеога олишяпти, ҳали бошини силашяпти. Бу аҳволда уни нобуд қилиб қўйишларидан қўрқиб уйимиз ёнидан оқиб ўтувчи Шахрихонсойга қўйиб юбордим,— дейди фуқаро У.Муҳаммаджонов.