$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда аянчли ЙТҲ рўй берди. Қурбонлар бор

Андижонда аянчли ЙТҲ рўй берди. Қурбонлар бор

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Боғишамол йўлида "Нексия 3" ва 2 та "Спарк" иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 485-километрида 1997 йилда туғилган “Нексия 3” ҳайдовчиси автомобилни бошқараётиб, карама-карши йуналишга чиқиб кетган ва 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Бу вақтда 1981 йилда туғилган бошқа бир ҳайдовчи “Спарк” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, “Нексия 3” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Спарк” русумли автомобиль хайдовчиси ҳамда унгинг 62 яшар онаси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина салонидаги 1986 йилда туғилган яна бир йўловчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.