$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилоятида коронавирусга чалинган бемор вафот этганини маълум қилди. Бу вилоятда ушбу касаллик бўйича қайд этилган илк ўлим ҳолатидир.

Хабарга кўра, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли фуқаро (эркак)да жорий йил 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat