$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижон ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди (+аудио)

Андижон ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди (+аудио)

Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг журналистларни ҳақоратлагани ва бир неча аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапиргани ёзилган аудиолар тарқалди. Андижон вилояти ҳокимлиги мазкур аудиоёзув юзасидан расмий муносабат билан чиқди.

Ҳокимликка кўра, ушбу аудиоёзув чиндан ҳам Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли, аммо ушбу аудиоёзув бундан икки йил муқаддам ёзиб олинган.

Ҳокимлик аудиоёзувда ҳоким бу гапларни барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтганини таъкидламоқда.

“Вилоят ҳокимлиги Республикамизда фаолият олиб бораётган барча ОАВ вакиллари билан доимий равишда Андижон вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий янгиликларни ёритиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйган”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, аудиода ҳоким бир неча аёлни 15 суткага қаматтиргани ҳақида ҳам гапирган. Бироқ ҳокимлик муносабатида бу гапларга изоҳ берилмаган.

Теги :
Jamiyat