$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

WLf9)KAFnf.C2uZ8zTG>JY&gd6f\c#62

Андижон вилоятида 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 9 ноябрь куни соат 15:30 ларда Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 425-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ш.И. “Исузу” русумли юк автомашинасини бошқараётиб ўзи билан бир йўналишда, олдинда чап томонга бурилмоқчи бўлган, ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Қ.З. бошқарувидаги “Лабо” русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг, “Лабо” русумли юк автомашинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1989 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли, ҳайдовчи 1961 йилда туғилган Ф.Т. бошқарувидаги “Дамас” русумли ҳамда ҳайдовчи 1965 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида, “Лабо” русумли юк автомашинаси йўловчиси 1975 йилда туғилган Ж.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Ш.И. бир йил мобайнида бир маротаба қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги бўйича жаримага тортилган.