$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижондаги ўқитувчилар воқеасига мутасаддилар муносабати қандай бўлди?

andijon

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ота-оналар олдида ўқувчиларнинг олий ўқув юртига кириш кўрсатгичи пастлиги учун узр сўрагани хабари кенг тарқалди. Мутасаддилар бу воқеага тезликда муносабат билдиришди ва ўз фикрлари билан бўлишди.

“Андижонда ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбурлангани учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак“,деди- Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

 Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижондаги ҳолат ҳақида қуйидагича муносабат билдирди:

“Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.  

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.

Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган “ташаббускорларга« албатта тегишли чора кўрилади».

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев эса устоз ва мураббийлардан кечирим сўраб видеомурожаат билан чиқди.

“Кеча ижтимоий тармоқ, жамоатчилик вакиллари орасида кўплаб муҳокамаларга ва эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолат, устоз - мураббийларимизнинг шаъни ва кадр-қимматини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракат эканлигини кўриш мумкин. 

Бу билан устозларимизга бўлган эътибор Давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни даврда «айрим» раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди.

Мен Андижон вилояти ҳокими сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратимга олиб, мени бошчилигимда алоҳида ишчи гуруҳ тузилди. 

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман”, дейди - Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.