$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Микрофон берилмасин шу одамга” – Алламжонов Тошкент ҳокимининг волонтёрлар ҳақидаги гапларига эътироз билдирди

“Микрофон берилмасин шу одамга” – Алламжонов Тошкент ҳокимининг волонтёрлар ҳақидаги гапларига эътироз билдирди

Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимми Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг волонтёрлар ҳақида билдирган фикрлари жамоатчилик эътиборини тортди. Аксарият фойдаланувчилар, хусусан, волонтёрлар ҳам бундан норози бўлиб, ҳокимни танқид қила бошлашди.

Учрашув давомида у волонтёрлан фаолиятига шубҳа билан қараётгани, кўпчилик асосан пул билан боғлиқ масалаларга аралашиб буни ўзига касб қилиб олганини айтган.

«Бу волонтёрлик касбми, ё ҳақиқатда ёрдам беришми, ё бундан даромад олишми, шунинг фарқига боролмаяпман. Тушунтира олдимми? Ўзи волонтёр тушунчаси нима дегани? Кўнгилли ишчи. Лекин мен бирор волонтёр уйда ётган қариянинг оёғига тоғора тутиб, совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим. Уйда ётган аёлларнинг сочини тараб қўйинг, сочини ювиб қўйинг, дейиш мумкин аёл-қиз волонтёрларга. Ҳеч шуни кўрганим йўқ-да.

Ҳаммаси сумка-сумка нарса олиб бориб ташлаш билан овора. Буни бир кўриб чиқишимиз керак. Волонтёрлик хизматлари бўйича ҳам ўзи бир кўриб чиқиб, чуқур ўйлашимиз керак. Бу енгил ўйлаб ўтирадиган нарса эмас», – деган Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Бу гаплар эхътирозларни келтириб чиқаргачшу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати тўлиқ видеони эълон қилди.

Шунга қарамай эътирозлар камайгани йўқ. Хусусан, Масс-медиа фонди рахбари Комил Алламжонов шахсий телеграм каналида унинг фикрларини танқид остига олган. Аксинча, волонтёрларга раҳмат айтиш кераклиги, Тошкентда ўрганилиши керак бўлган масалалар етарли экани ҳақида ёзган.

“Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш. Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп.

P.S.: Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!”, деб ёзади К. Алламжонов.

У пост тагида #бўлдидаэнди #шаҳарбедарвозаэмас #любаябизнесхороша #микрофонберилмасиншуодамга” хештегларини қолдирган. 

Теги :
Jamiyat