$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда Алишер Усмонов халқаро бизнес маркази қуради

Наманганда Алишер Усмонов халқаро бизнес маркази қуради

Алишер Усмонов томонидан Наманганда халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Наманган шаҳрида 6 гектарни эгаллаган Амир Темур кўчасидаги собиқ “Кичкинтойлар боғи” ўрнида UMS Holding асосчиси, машҳур тадбиркор Алишер Усмонов томонидан Халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилган. 

Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади.

— Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади, — дейди вилоят ҳокими Ш.Абдураззақов.

Шунингдек, Шавкатжон Абдураззақов қурилиш олиб борилиши режалаштирилган ҳудудда ободонлаштиришга эътибор қаратиш, котлован атрофида хавфсизлик масалаларини кўздан қочирмаслик зарурлигини таъкидлади.