$
 12640.87
-9.22
 13717.87
-41.63
 141.57
-1.61
weather
+26
Кечаси   +14°

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА ХАБАР

акциядорлар

«Ипотека-банк» АТИБ акциядорлари диққатига!

 

Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уйда жойлашган «Ипотека-банк» АТИБ, 2023 йил

27 июнь куни соат 1100 дамасофадан туриб электрон овоз бериш хизмати орқали “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йилги фаолияти якунларига бағишланган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

 

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши интернет орқали онлайн режимда, масофадан туриб йиғилишни олиб бориш имконини берувчи http://evote.uz/ манзилидаги “eVOTE” – Электрон овоз бериш хизмати ёрдамида ўтказилади. 


ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1. “Ипотека-банк” АТИБнинг Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг ваколат муддатини белгилаш. 

2. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2022 йил якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг 2022 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБнинг фаолияти ва 2023 йилга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

4. 2023 йил учун “Ипотека-банк” АТИБ ташқи аудиторини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.

5. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ҳамда имтиёзли акцияларга дивидендлар тўлашни тасдиқлаш.

6. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020-2023 йиллар учун ривожланиш стратегиясининг 2022 йил якунлари бўйича ижросини эшитиш.

7. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. 2022 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБнинг корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

9. “Ипотека-банк” АТИБнинг аффилланган шахслар билан келгусида йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача бўлган муддатга тузиши мумкин бўлган битимларини тасдиқлаш.

10. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини аниқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш.

§ Акциядорларни навбатдаги йиллик умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2023 йил 31 май.

§ Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2022 йил 21 июнь.

§ Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.ipotekabank.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz/ сайти орқали танишишлари ёки cenbum@ipotekabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишлари мумкин.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш http://evote.uz/ сайтида интернет орқали уларнинг электрон овоз бериш хизматидан фойдаланган ҳолда йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида электрон хабарнома олган пайтдан бошлаб ўтказилади. 

 

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш шартлари билан http://evote.uz/ манзили бўйича электрон овоз бериш хизмати орқали (тел.:+998 90-006-77-44) танишишингиз мумкин. 

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78)147-67-17, 150-89-16.

реклама хукики асосида