$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди:

— Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

— Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;

— Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;

— Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармонида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2022 йилда ўтказиш белгиланганди.

Теги :
Jamiyat