$
 12718.08
23.08
 13710.09
61.7
 137.82
-0.3
weather
+26
Кечаси   +14°

АЭС — ички томондан қўйиладиган бомба(ми?)

АЭС AES

Юртимизга қиш фасли кириб келди. Бундан буёғига келаётган олти ойлик — ёғингарчилик мавсуми. "Ҳар баҳорда шу бўлар такрор" , деганларидек, одатда, ушбу мавсумда электр узатиш тармоқларида узилишлар юзага келади. Электр энергияси билан боғлиқ мавзулар актуаллашади. Масалан, куни кеча анча вақтлардан бери муҳокама минбаридан тушиб қолган АЭС мавзуси яна ҳаракатга келиб қолди. Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев 27−28 ноябрь кунлари бўлиб ўтган "Примаковские чтения" форумида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича келишув ишлари якуний босқичда эканлигини таъкидлаган. Бундан бироз аввал, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов "Дарё" нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этаётганлигини айтиб ўтган. Бу мавзудан йироқ бўлган инсонда табиий равишда савол туғилади. Нима учун блогерлар АЭС қурилишига бу даражада қаршилик қилмоқда, келасида бизни қандай эҳтимолий ҳавф-хатарлар кутиши мумкин? Келинг, барчасига батафсил жавоб излаймиз.

АЭС фожеалари ҳали унутилмади

Бугунги кунда дунёнинг 38 та давлатида бир қанча АЭСлар мавжуд. Шу кунга қадар ушбу электростанцияларда кўплаб яширин ядровий авариялар содир бўлган. Ядровий авариялар АЭС бозорига зарар етказмаслиги учун яшириб келинган. Шундай бўлса-да, бутун инсониятга маълум бўлган фожеалар ҳам мавжуд. Атом электр станцияси деганда бизнинг аҳоли хаёлида табиий равишда Чернобиль фожеаси гавдаланади. Дунё атом энергетикаси тарихидаги энг катта фожеа сифатида ҳам Чернобиль атом электростанциясидаги авария эсланади. Фалокат оқибатларини бартараф этишга бутун СССРдан, шу қаторда Ўзбекистондан ҳам одамлар сафарбар этилган. "Grinpis" ташкилоти маълумотларига кўра, ядровий фалокат 93000 нафар атрофидаги инсон умрига зомин бўлган. Чернобилга яқин ҳудудларда ҳозирга қадар чақалоқларнинг жисмоний нуқсонлар билан туғилиши кузатилади.

34 yillik sir. Chernobil fojiasi qanday sodir bo'lgandi?

АЭС билан боғлиқ иккинчи офат барчамизга маълум бўлган Япониядаги цунами сабаб содир бўлган. “Иккинчи Чернобил” деб аталган “Фукусима-1” АЭСидаги техноген ҳодиса туфайли 180 минг киши уй-жойларидан айрилган, 220 млрд доллар иқтисодий талофат кўрилган ва экологияга жиддий зарар етган. Япония учун бу халқ иродаси ҳамда технологик қудратига оғир синов бўлган.

Yaponiyanın Fukusima Atom Elektrik Stansiyasında qəza. Fukusima faciəsinin  beş ili

АЭС қай даражада ҳавфсиз? 

Бугунги кунда иқлим ўзгариши ва маҳаллий ресурсларнинг доимий эмаслиги важи билан атом энергиясига бўлган мойилликни орттиришга уринишлар бўлмоқда. Атом энергиясидан фойдаланиш кўмир ва табиий газ электр станцияларидан кўриладиган зарарни камайтирадиган йўл сифатида кўрилади. Чернобиль АЭСидаги ҳалокатдан 27 йил ўтгач, бошқа электр станцияларидаги бахтсиз ҳодисалар ОАВда етарлича ёритилмади. Ўз навбатида, бу атом энергиясига оид хавотирларнинг камайишига ҳамда эҳтимолий хавфларнинг унутилишига олиб келган. Таъкидлаш жоизки, атом энергиясини ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса эҳтимоли ҳеч қачон нолга тенг бўлмайди

Чиқиндилар хавфи

Ер юзида яшаган илк одамлар атом электр станцияларини қуриб, ундан фойдаланган бўлганларида, бугун ўша вақтлардан қолган ўсимликларда ҳали ҳам баланд радиоактивлик сақланиб қолган бўларди. Атом электростанциялари ядро чиқиндиларини ҳосил қилади. Ердаги ҳаёт учун катта хавф туғдирадиган ушбу муаммо атом энергиясининг энг катта камчиликларидан бири ҳисобланади. Олдин таклиф қилинган ядро чиқиндиларини космосда, денгиз тубида ёки Антарктидадаги музликларда сақлаш каби таклифлар эндиликда муҳокама қилинмайди. Ушбу чиқиндилар ер юзидан 100 метр қуйиликда, ҳавфсизлиги сақланган ҳолда, махсус қўрғошинли контейнерларда сақланиши зарур.

Kimsasiz Fukusima: yadroviy fojiadan besh yil o'tib — Daryo Yangiliklari

Текин нишон бўлиш эҳтимоли юқори

Инсоният ҳаётини ўзгартириб юборган 11 сентябрь воқеалари ортидан атом электр станциялари учун илгари дуч келинмаган хавфсизлик муаммоси пайдо бўлди. АЭСлар учун Базука, губица ёки ракета учун ҳимоя сценарийлари ишлаб чиқилган. Лекин, атом электр станцияларидаги хавфсизлик чораларининг ҳеч бири ёқилғига тўлдирилган йўловчи самолётининг қулаши эҳтимолини тахмин қилмайди. Берлин техник ниверситетида парвоз симулятори орқали турли хил учувчилар ва турли хил техникалар билан олиб борилган худкушлик ҳужуми тадқиқотлари натижалари шу қадар жиддий ва хавфли эдики, улар ҳеч қачон расмий равишда ошкор этилмаган. Кейинчалик матбуотда тарқалган ҳисоботга кўра, бундай ҳужумда кенг кўламли радиоактив нурланиш тарқалиши муқаррар бўлган. Эндиликда атом электр станциялари ишлай бошлагач, эҳтимолий бўлган урушда мамлакатни йўқ қилиш учун атом бомбаси керак бўлмайди. Атом электр станциялари ҳаво зарбасига учраганда вазият нафақат атом бомбаси берадиган зарар каби бўлади, балки, мамлакатнинг энергия тизимига ҳам катта зарба берилади.

Жамоатчилик фикри

Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақидаги мавзулар урчий бошлаши билан кўплаб жамоатчилик фаоллари ва блогерлар ўз аудиторияси билан мавзуга доир фикрларини бўлишишдилар. Масалан, блогер Азиза Умарова бу ҳақида "Ёнимизда биздаги радиация даражасини ўлчаб тура оладиган шведларимиз йўқ. Бизда «Росатом» қураётан АЭС пойдеворида ёриқларни аниқлашга қодир саводли туркиялик назоратчилар йўқ. Шу боис, АЭС қуришга киришишдан аввал бир мамлакат ва бир миллат сифатида яхшилаб тайёргарлик кўришимиз лозим. Бўлиши мумкин бўлган ҳар бир ҳодисага. Барча хавф, таваккалчиликлар ҳисобга олиб, ҳаракатлар режасини ўйлаб чиқишимиз керак.", – деб ёзади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ўз хавотирларини санаб ўтар экан, "АЭСнинг заруриятини оқлаш ва қўллаш учун ҳудудларда йиллар давомида электр энергиясига муҳтожликдан азоб чекаётган қатламларнинг нозик ҳиссиётларидан фойдаланилмоқда. Хотини туғруқхонада қоронғуда туғаётган, фарзанди чироқсиз дарс тайёрлай олмаётган, қариялар ибодатини амалга ошира олмаётган ва умуман энг ибтидоий даражага туширилган фуқароларнинг инстинктив фикрларини халқ танлови дея тақдим этишдан заррача уялишаётгани йўқ. Мен Ўзбекистон ҳудудида АЭС қурилишига рози эмасман, ҳеч қачон рози бўлмайман. Кимки Ўзбекистон номидан бу ишни амалга ошираётган бўлса, бу ишда менинг овозим мавжуд эмас, бу ишга ваколатимни бермаганман ва ҳеч қачон бермайман ҳам.", – деб ёзади.

Бундан ташқари у ўз твиттер саҳифасига мавзуга доир қуйидагича твит ҳам қолдиради:

Х (Twitter)

Твиттер тармоғига тўхталар эканмиз, у ерда ушбу мавзуга муносабат билдирганлар орасида машхур шоумен ҳамда "Миллион" жамоаси бошловчиси Даврон Кабуловнинг ҳам муносабатини учратишимиз мумкин.

X (Twitter)

Собиқ Либерал демократик партияси депутати Расул Кушербаев ҳам бу мавзуни четлаб ўтмаган. У ўз саҳифасида "Ёқмаса ҳам айтамиз: дунёдаги бошқа яшил партиялар қарши бўлса-да Ўзбекистондаги экопартия қўллаб-қувватлаётган АЭС қуриш лойиҳасидан воз кечиш зарур. Бу бошимизга бало бўлади. Бусиз иложи йўқ, дейилган тақдирда ҳам буни бошқалар билан қилиш керак, фақат ҳозирги Россия биланмас.", – дея мавзуга муносабат билдирган.