$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида ўлим билан боғлиқ салкам мингта автоҳалокат содир этилган

ЙТҲ

Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида ўлим билан боғлиқ салкам мингта автоҳалокат содир этилган. Бу ҳақда ИИВнинг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ 2 605 та, ўлими билан боғлиқ эса 991 та автоҳалокат содир этилган.

Жумладан, велосипед иштирокида 492 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 143 нафар инсон вафот этган.

Шунингдек, мотоцикл ва скутер иштирокида эса 63 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 9 нафар инсон бу ҳаётни бевақт тарк этган.