$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 7 та янги электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда 7 та янги электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда 3 та қуёш, 2 та шамол ва 2 та иссиқлик электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш, уларга давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар йўналтириш муҳимлиги айтилди.

Трансформация жараёнларига кўмаклашиш учун корхоналар бошқарувига ва кузатув кенгашларига чет эллик мутахассислар жалб қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳозирда электр энергияси улгуржи бозори қоидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда. Бундай ёндашув келгусида рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Теги :
Jamiyat