$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

«Ипотека-банк» АТИБ акциядорлари диққатига

2022 йил 29 апрель куни соат 11.00 да, масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати орқали банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши интернет орқали онлайн режимда, масофадан туриб йиғилишни олиб бориш имконини берувчи http://evote.uz/ манзилидаги “eVOTE” – Электрон овоз бериш хизмати ёрдамида ўтказилади. 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

  1. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  2. Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бошқаруви фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижро этилишининг бориши тўғрисида.
  4. “Ипотека-банк” АТИБ устав капиталини камайтиришни тасдиқлаш.
  5. “Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартиш киритишни ҳамда уставга киритилаётган ўзгартиш матнини тасдиқлаш.
  6. Банк Кузатув кенгашига аввал рўйхатдан ўтказилган “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг чиқаришларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва аввал рўйхатдан ўтказилган “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг чиқаришларига киритиладиган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш ваколатларини беришни тасдиқлаш.
  • Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2022 йил 31 март.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 25 апрель.
  • Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.ipotekabank.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz/ платформаси орқали танишишлари ёки cenbum@ipotekabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишлари мумкин.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш http://evote.uz/ сайтида интернет орқали уларнинг электрон овоз бериш хизматидан фойдаланган ҳолда йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида электрон хабарнома олинган пайтдан бошлаб амалга оширилади. 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш шартлари билан http://evote.uz/ манзили бўйича электрон овоз бериш хизмати орқали танишишингиз мумкин. 

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78)147-67-17, 150-89-16.