$
 12024.40
7.36
 13642.88
-69.76
 160.41
-0.22
weather
+26
Кечаси   +14°

+293. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 293 тага кўпайиб, 19 653 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 10 472 нафари (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 074 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat