$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Токио Олимпиадаси рекламалари айрим компаниялар томонидан сохталаштирилганини даъво қилмоқда

Япония расмийлари компаниялар 3,95 миллион долларлик 26 та шартнома бўйича таклифларни сохталаштиришганини даъво қилмоқда.

Япониянинг монополияга қарши назорат ташкилоти Токио-2020 Олимпиада ўйинларини режалаштириш ва маркетингида коррупсияга алоқадорликда айблаб, бир қатор реклама фирмалари ва жисмоний шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатди.

Сешанба куни Япония Савдо Комиссияси текширувлар натижасида, олтита фирма ва етти нафар шахсга қарши шикоят юборганини айтди. Шикоятда кўрсатилган олтита реклама фирмалари: “Dentsu”, “Hakuhodo DY Holdings”, “Tokyu Agency Inc”, “Fuji Creative Corporation”, “Cerespo Co va Same Two Inc”.

Бу чора расмийлар томонидан Япониянинг монополияга қарши қонунларини бузган ҳолда, Олимпиада арафасида бўлиб ўтадиган тадбирлар учун таклифларни сохталаштириш мақсадида тил бириктирганлиги ҳақидаги даъволар юзасидан бир неча ойлик текширувлардан сўнг амалга оширилди.

Расмийларнинг таъкидлашича, сохталаштиришда 538 миллион япон иенаси (3,95 миллион доллар) қийматидаги 26 та очиқ тендер иштирок этган.