$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Тошкентдаги мактабдан 25 ёшли йигитнинг осилган жасади топилди

Тошкентдаги мактабдан 25 ёшли йигитнинг осилган жасади топилди

Тошкентдаги мактаб орқасидаги панжарадан 25 ёшли йигитнинг осилган жасади топилди. Бу ҳақда "Uz24"га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 ноябрь соат 7:30 ларда Оҳанграбо кўчасида жойлашган 212-мактаб орқа томонидаги темир панжара ташқарисида бўлган иситиш трубасига 1995 йилда туғилган И.Р. ўзини осгани аниқланган.

Мазкур ҳодиса жойига туман прокурори ўринбосари Х.Раҳматуллаев, Чилонзор тумани прокуратураси катта терговчиси А.Давкараев ҳамда туман ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиққан.

Суд-тиббий экпертизасининг дастлабки маълумотномасида ўлим сабаби сифатида бўйин аъзоларининг сиртмоққа осилиши оқибатида келиб чиққан механик асфикция кўрсатилган.

И.Р.нинг шими чўнтагидан ўзини осганида ҳеч ким айбдор эмаслигини ҳақдаги компьютерда ёзилган тилхат чиққан.