$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 2020 йилда 92 мингта тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди

23 декабр куни Савдо-саноат палатасида навбатдан ташқари Президиумининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2020 йил якунлари бўйича фаолият натижалари ва 2021 йил истиқболлари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, палата аъзолари манфаатида 105 мингга яқин даъво ариза киритилди, шунингдек, 1.8 мингта ҳолатда низолар медиация жараёнида ҳал этилди, 865 та қонун ва қонуности ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича экспертизадан ўтказилди.

Аҳолини қўллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 92 мингта тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. 21,8 минг нафар тадбиркор ва фуқаролар малакасини ошириш ва тадбиркорлик асосларини ўргатиш бўйича ўқитилди.

Карантин чекловлари ўрнатилганда пандемиядан зарар кўрган 60 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинди, 21 мингта тадбиркорга фойдаланилмаётган объектлари (ер, бино) учун юқори ставкадаги солиқ ва жарималарни ундириш тўхтатилди. 329 мингта кичик бизнес субъекти учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилди.

Маълумот ўрнида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 52 фоиздан кўпроғи сўнгги 3 йил ичида ташкил этилган.