$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода қарийб 28 млн сўмлик буюмларни ўғирлаган 18 ёшли шахс қўлга олинди

Бухорода қарийб 28 млн сўмлик буюмларни ўғирлаган 18 ёшли шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятида ҳамқишлоғининг уйидан қарийб 28 млн сўмлик буюмларни ўғирлаган 18 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 14 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 14:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Шофиркон тумани, "Денов" маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган О.Ҳ. нинг уйи эшиги очиқ қолдирилганлигидан фойдаланиб, уйга ғайриқонуний равишда киради. Жабрланувчига тегишли бўлган 305 АҚШ доллари, 13 млн сўм нақд пуллари, 2 дона жами баҳоси 6 млн сўмлик аёллар тилла узукларини, 1 жуфт баҳоси 5 млн 400 минг сўмлик аёллар тилла зирагини ўғирлаб, жабрланувчига жами 27 млн 565 минг 558 сўм моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Ушбу ҳолат юзасидан Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик ) билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчининг ҳамқишлоғи 2002 йилда туғилган 18 ёшли Ш.Р. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди. Ундан ўғирлаб кетилган тилла буюмлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ашёвий сифатида кўрсатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.