$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 116-автобус ёниб кетди

Тошкентда 116-автобус ёниб кетди

Тошкент шаҳрида 116-автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 06:13да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116 сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал стансиясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган. Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди.

Хабарга кўра, соат 06:26да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39да тўлиқ баратраф этилди. Aвтобус ёниб кетишига двигател бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда.

Мазкур ҳодисада жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.