$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасига аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

“Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасига аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Бугун, 22 июнь кун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир давомида лойиҳа бош координатори Сирожиддин Олимов республика бўйича ўтказилаётган танлов ҳақида маълумот бераркан, танлов шартлари ва босқичлари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтди:

– Ҳозирги пайтда онлайн саралаш босқичи кетяпти, иштирокчилир 100ideas.uz сайти, 100ideas.uz телеграм-бот ва лойиҳанинг мобил иловаси орқали ўз ғоя ва лойиҳаларини топширишлари мумкин. Жуда ҳам содда қилинган, иштирокчилардан кўп вақт талаб қилинмайди, асосийси ғоялар қайси муаммоларга қаратилган, қайси йўналишда, нима мақсадда? – мана шу нарсаларни ёритиб берса бўлди, – деди С. Олимов. У, шунингдек, аризаларни қабул қилиш муддати 30 июнга қадар узайтирилгани ва натижалар муддат тугаганидан кейин эълон қилинишини билдирди.

– Ҳаммаси онлайн тарзда бўлади, биз 30 июнгача ғояларни қабул қиламиз. Ҳакамлар ғояларни кўриб чиқишади ва ярим финал босқичига таклиф қилишади. Финал босқичида ҳар бир вилоятда, маҳорат дарслари, мотивацион учрашувлар ташкил этилади ва ғояларни қандай қилиб лойиҳа шакилга келтириш ҳамда натижага эришишга ўргатилади. Ҳар бир ҳудуддан юзтагача саралаб олинган ёшларимиз аввал ўқитилади ва ундан кейин Республика босқичига тавсия қилинади. Финалда ёшлар ўз ғояларни ҳакамлар ҳайътига тақдимот қилишади. Ундан кейингина улар ТОП-100таликка киришлари мумкин бўлади, – дея қўшимча қилди лойиҳа бош координатори.

Эслатиб ўтамиз, мазкур танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлари мамлакатни ривожлантиришга оид, шунингдек, муайян соҳада мавжуд муаммога ечим бўла оладиган ғоя ва таклифлари билан иштирок этиши кўзда тутилган. Республиканинг энг иқтидорли ва ташаббускор йигит қизларини бирлаштирувчи ушбу лойиҳа умумий ҳисобда 30 000 нафар ёшни қамраб олиши кутилмоқда.

Энг яхши ғояларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилади. Шунингдек, ушбу лойиҳа орқали йиғилган ғоялар Инновация вазирлигининг ғоялар базасига қўшилади ва келгусида тизимли равишда амалга ошириш учун фойдаланилади.

Теги :
Jamiyat