$
 10477.86
-9.68
 12606.96
-85.06
 141.84
-0.6
weather
+16
Кечаси   +4°

Ўзбекистонда Хитой вакцинасини олган кўнгиллиларга 100 доллардан бериляпти

Ўзбекистонда Хитой вакцинасини олган кўнгиллиларга 100 доллардан бериляпти

Ўзбекистонда Хитойдан келтирилган вакцинанинг синов жараёнларида кўнгилли равишда қатнашган 18 ёшдан катта фуқароларга 100 АҚШ доллари босқичма-босқич бериб борилади.

Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Мўминовна Тошкентда ЮНИСEФ томонидан журналистлар учун ташкил этилган тренингда маълум қилган.

Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан 5 минг аҳолига мўлжалланган коронавирусга қарши Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясининг ZF 2001 вакцинаси келтирилган.

Хитой вакцинаси билан эмлаш учун 15 минг нафарга яқин одамда текширувлар олиб борилган бўлиб, улардан 5 минг нафардан ортиқ кўнгиллиларда эмлаш жараёни ўтказилмоқда. 

Теги :
Жамият