$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда юк машинаси ёниб кетди

Жиззахда юк машинаси ёниб кетди

Бугун, 16 ноябрь куни соат 10:45 да Жиззах шаҳрида юк машинаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда ФВВ.

Маълум қилинишича, ҳодиса Жиззахдаги "Шароф Рашидов" кўчасида рўйберган. Йўл бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида тўсатдан ёнғин келиб чиққан. Аниқланишича, ёнғин двигател бўлинмасидан бошланган. Юк машинаси ҳайдовчиси ёнаётган машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

“2 дақиқадан сўнг воқеа жойига ФВВнинг вилоят бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келиб, 10 дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ бартараф этдилар”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

Мавзуга доир: Жиззахда юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳазили ЙТҲга олиб келди

Теги :
Jamiyat
Avto