$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳазили ЙТҲга олиб келди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, Жиззах вилоятида икки юк автомашинаси ҳайдовчилари ҳазил қилиб транспорт воситасини бошқаришлари оқибати тўқнашувга олиб келган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси Шароф Рашидов туманидан ўтган "Жиззах-Зафаробод" автомобиль йўлининг 4-километрида содир этилган.

Бирламчи маълумотларга кўра, юк машиналарининг ҳайдовчилари битта маҳаллада истиқомат қилишади ва аввалдан бир-бирларини таниганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.