$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Lacetti” уриб юборган ЙПХ инспектори касалхонада вафот этди

Тошкентда 19 ёшли йигит “ГАИ”ни уриб юборди

Шу йилнинг 1 сентябр куни Тошкентда “Lacetti” уриб юборган 30 ёшли ЙПХ инспектори олган жароҳатлари сабаб вафот этди. Бу ҳақида ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 4 сентябрь куни соат 7:00 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 2 батальони 3-мобиль гуруҳи инспектори катта сержант Умаров Салим Усмонали ўғли жорий йилнинг 1 сентябрь куни кечқурун содир бўлган ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли уч кунлик реанимациядан сўнг вафот этгани, айтилмоқда.

“Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби фидокор ходимнинг барвақт ўлими муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади.

Катта сержантнинг ортида уч нафар вояга етмаган фарзандлари қолди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимни унутмайди, унинг оиласига доим ёрдам кўрсатилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ЙТҲ 2020 йил 1 сентябрь куни, пойтахтнинг Миробод туманида рўй берганди.

Теги :
Avto