$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 19 ёшли йигит “ГАИ”ни уриб юборди

Тошкентда 19 ёшли йигит “ГАИ”ни уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати Lacetti русумли автомобиль ЙПХ ходимини уриб юборгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 1 сентябрь куни тахминан соат 19:00 да 2-батальон ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб борган. У “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида текширув мақсадида “Captiva” русумли автомобилни тўхтатади ва текширувдан сўнг транспорт воситасини айланиб ўтиб йўл чети томон юради. Шу вақтда “Lacetti” русумли автомобилни бошқариб келаётган 19 ёшли ҳайдовчи Миробод кўчасидан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган “Captiva” автомобилига тўқнашгач, инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 30 ёшли ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров бадан шикастлари билан шифохонага етказилган ва кейинроқ реанимацияга жойлаштирилган.

Айни пайтда тергов олди текширувлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун прокуратурага йўналтирилиши айтилмоқда.

Теги :
Avto