$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+240. COVID-19 боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 минг 554 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 38 ёшли эркак ҳамда Учтепа туманида яшаган 77 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар ҳамда Наманган вилоятида 17 нафар, жами 631 нафар бемор тузалди.

Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 18 минг 682 нафари (67 фоиз) соғайган.

8 минг 703 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat